Dante's Prayer [Uzbek translation]

Songs   2024-11-29 10:04:09

Dante's Prayer [Uzbek translation]

Қора ӯрмон қаршимда пайдо бӯлган он,

Барча ӣӯллар бӯлди худди жангалзор.

Кибр коҳинлари ӣӯл йӯқ айтган он,

Қайғу тошларига мен бердим ишлов.

Ишонмасдим, чунки мен ожиз эдим,

Қоронғу кечада сен пайдо бӯлдинг.

Энди тонглар ҳеч қачон отмас дедим,

Юлдузлар нуридан меҳринг кӯрсатдинг.

Дарёларга сен назар солгин,

Денгизларга бер Қалбингни,

Узун тунлар битмас деганда,

Ӯтинаман, сен эсла мени

Каршимда сӯнг тоғ қад кӯтарди,

Хоҳишлар қудуғи ёнида,

Тиниқ раҳмат чашмаси узра,

Муз ва алангалар ортида.

Дарёларга сен назар солгин,

Денгизларга бер Қалбингни,

Узун тунлар битмас деганда,

Ӯтинаман, сен эсла мени

Бу итоат йӯлини ӯтамиз ёлғиз,

Қалбларимиз нақадар ожиз!

Нимжон оёқларга сен қанот бергин,

Қилсин парвоз, кӯкларга етсин.

Омонат дилимга жон ато этгин,

Қӯрқинч ӯлим пардасин кӯтаргин кӯздан,

Ёш ила парчаланган умидни олгин,

Воз кечармиз бу дунё ташвишидан.

Назар солгин дарёларга,

Қалбингни бер денгизларга,

Узун тунлар битмас деганда,

Ӯтинаман, сен мени эсла!

Ӯтинаман, сен мени эсла!

----------------------------------

Мухамедова Ш. Ш.

Loreena McKennitt more
  • country:Canada
  • Languages:English, Latin, French (Middle French)
  • Genre:Folk, Pop-Folk, Singer-songwriter
  • Official site:https://loreenamckennitt.com/
  • Wiki:http://en.wikipedia.org/wiki/Loreena_McKennitt
Loreena McKennitt Lyrics more
Loreena McKennitt Featuring Lyrics more
Loreena McKennitt Also Performed Pyrics more
Excellent Songs recommendation
Popular Songs
Artists
Songs