Dunyoni bering bolajonlarga [Transliteration]

Songs   2024-11-15 20:50:18

Dunyoni bering bolajonlarga [Transliteration]

Нимани кўрганди дунёга келиб?

Кўргани зорлигу, дарё каби қон. (х2)

Болам, дегим келди кўнглим эзилиб, {х2}

Йўргаги кафанлик бўлган болажон.

Жангоҳга айланди бу кун диёринг,

Қисматинг кўз ёшми, тақдирми, алам? (х2)

Балки қўғирчоғинг кутар дийдоринг, {х2}

Қўғирчоғидан ҳам умри оз болам.

Кузларда очилган лолажонларга,

Лоладан ҳам маҳзун жонажонларга,

Кулгуси йиғига уланмасин ҳеч,

Дунёни беринглар болажонларга. (х2)

Қўлингга қуролмас, кўп ўйинчоқлар

Ярашар эди-ку мурғаккина жон. (х2)

Сени зор этганлар тортади оҳлар, {х2}

Бир куни уволинг тутар, болажон.

Кузларда очилган лолажонларга,

Лоладан ҳам маҳзун жонажонларга,

Кулгуси йиғига уланмасин ҳеч,

Дунёни беринглар болажонларга. (х2)

Онангни тополмай сарсон-у саргардон,

Мунчоқ кўзларингдан томчилайди ёш.

Оҳингдан титрайди замин-у замон,

Сенга ой онадир, отадир қуёш.

Sardor Rahimxon more
  • country:Uzbekistan
  • Languages:Uzbek, Tajik
  • Genre:
  • Official site:
  • Wiki:
Sardor Rahimxon Lyrics more
Sardor Rahimxon Featuring Lyrics more
Excellent Songs recommendation
Popular Songs
Artists
Songs