Eshigingda [Transliteration]
Songs
2024-12-30 17:22:57
Eshigingda [Transliteration]
Ман нола қилай шому саҳар дод эшигингда,
Жонимни берай, шўхи паризод, эшигингда.
Ул лолаю райҳону суман, тоза қизил гул,
Ҳам сарв букилди, қадди шамшод, эшигингда.
Зулфинг сани бу жонима юз дому бўладур
Жоним қуши сайд ўлди шул сайёд эшигингда.
Олам бориси лаззати ҳуснингни топибдур,
Гирёну фиғон, нолаю фарёд эшигингда.
Савдои муҳаббатга тушибман сани излаб,
Ўлдирди ғаминг, кўзлари жаллод, эшигингда.
Ашким тўкибон ҳажру ғамингда кеча-кундуз,
Вайрона ватан - манзили обод эшигингда.
Ул ҳусни жамолингнинг ўти Машрабга тушибди,
Парвонасифат куйди, паризод, эшигингда.
- Artist:Ozodbek Nazarbekov