Hay, gul [Transliteration]
Songs
2024-12-21 03:23:08
Hay, gul [Transliteration]
Ҳай, гул, хуш кўрдим сани,
Гулгун гулобинг қани,
Ишқ хати исён қилган
Булбул китобинг қани?
Ғунчасан, хумор қилдинг,
Шабнамни тумор қилдинг,
Бир бевафо қўлида
Ўзни бунча хор қилдинг.
Ранггинг бунча қон, гулим?
Берай сенга жон, гулим,
Ҳар кимда ҳам йўқ ахир
Инсофу имон, гулим.
Ҳар тонг йиғлаб кўз очган,
Ифорин шамол сочган,
Гулим, қандай гул бўлдинг,
Жилмайса, қувонч қочган?
Ҳай, гул, хуш кўрдим сани,
Гулгун гулобинг қани,
Ишқ хати исён қилган
Булбул китобинг қани?
- Artist:Feruza Jumaniyozova