Jonim lyrics
Songs
2024-12-30 14:27:31
Jonim lyrics
Энди мен кўнглимни узолмайман,
Аҳд қилдим, аҳдимни бузолмайман,
Ҳижронли кунларни чўзолмайман,
Кўнглимнинг сўзига киравераман,
Яна сени яхши кўравераман,
Ёрим! Жоним!
Фахр билан дедим ўзимдан ўзим,
Ёнингга қайтмайман, шу сўнгги сўзим..
Ҳеч кимга бермайин, эй, шаҳло кўзим,
Соғинчли қўшиғим айтавераман,
Кетсам ҳам, ёнингга қайтавераман,
Ёрим! Жоним!
Сўзингни тингласам, ранжипсан бироз,
Кўнглингни билмайин, қийнаганим рост,
Ёнингда бўлайин, қилма эътироз,
Ёрим! Жоним!
Олмасанг, яна гул тутавераман,
Меҳрни ўзингдан кутавераман,
Ёрим! Жоним!
- Artist:Ozodbek Nazarbekov