O Jonim [Transliteration]

Songs   2024-11-29 09:06:21

O Jonim [Transliteration]

Юрагим кутганди бахтин,

Учратди наҳот кутганин?

Билсанг эди, кўргунча сен

Қанчалар алам ютганин.

Тугаб мана тақдирим қасди,

Бахтни насиб этар менга.

Бугун ўзим муҳаббат масти,

Жоним фидо эрур сенга.

Н а қ а р о т:

О, жоним!

Ғунча очар муҳаббат гули,

Азизим!

Сен ўзинг кўзим нури.

О, жоним!

Ўтар балки вақт ҳам эҳтимол...

Ёлғизим!

Юрагимда сен қол.

Айролмас энди ҳеч кас

Сендан на жону на жисмимни.

Бор экан то танда нафас

Лабларим айтади исмингни.

Ўзингда иқболим мужассам,

Юрагимда хавотир тинди.

Не келса ҳам, не бўлса ҳам,

Бизлар то абад бирга энди.

Н а қ а р о т: ..... (2х)

..Юрагимда сен қол,

Юрагимда сен қол!

Farhod va Shirin more
  • country:Uzbekistan
  • Languages:Uzbek
  • Genre:
  • Official site:
  • Wiki:
Farhod va Shirin Lyrics more
Excellent Songs recommendation
Popular Songs
Artists
Songs