O'zga sayyoralik [Transliteration]
O'zga sayyoralik [Transliteration]
Фаришта мисол қизча,
Нур сочар, хаёл қизча,
Қайси сайёрадансан,
Юлдузча?
Самодан даракмисан,
Дилмисан, юракмисан?
Қайси сайёрадансан,
Айт, қизча? (х2)
Сўзлагин, (нимадан?)
Қайдансан? (самодан)
Самоларда учар эдим,
Булутларни қучар эдим.
Сўзлагин, (нимадан?)
Қайдансан? (самодан)
Самоларда учар эдим,
Юлдузларни қучар эдим.
Мени чорлар юлдузлар,
Сўнгги бор боқар кўзлар,
Энди юлдузлар томон
Кетаман.
Кетма яна бир фурсат,
Синглим бўл, меҳр кўрсат,
Самоларда юлдузча
Нетасан? (х2)
Сўзлагин, (нимадан?)
Қайдансан? (самодан)
Самоларда учар эдим,
Булутларни қучар эдим.
Сўзлагин, (нимадан?)
Қайдансан? (самодан)
Самоларда учар эдим,
Юлдузларни қучар эдим.
Сўзларингда бир меҳр бор,
Кўзларингда бир сеҳр бор,
Кўрмагандим бундайин, ҳайронман,
Атрофингда парвона-ю гирёна.
Сўзлагин, (нимадан?)
Қайдансан? (самодан)
Самоларда учар эдим,
Булутларни қучар эдим.
Сўзлагин, (нимадан?)
Қайдансан? (самодан)
Самоларда учар эдим,
Юлдузларни қучар эдим.
- Artist:Otabek Mutalxo‘jayev