Seni Sevaman [Transliteration]
Songs
2024-11-15 10:29:14
Seni Sevaman [Transliteration]
Сеҳрли кўзлар Бетакрор бу киприклар
Юрагим қийнар Сенинг нигоҳинг
Танам узра ҳаяжон шу он
Яна уйғотар
Бу еллар - атринг еллайди
Бу йўллар - сенга чорлайди
Қалбим бир сўзни такрорлайди
Сени севаман бор вужудим билан
Сени севаман севаман чин дилдан
Ҳижрондан тинмасман
ўзимга сиғмасман
Ёлғизим сени севаман
Вужудим тўзон
Сенинг бир нигоҳингдан
Қарашингдан
Ширин кулгулар
Бунчалар ёқимлисан
Беғуборсан
Айт айт нега яна айт
Кўрганимда сени юрагимда ҳаяжон шу пайт
Сен сен яна қараб турасан
Нигоҳингла мени юрагимга олов соласан
Нозик қўлчаларингдан майин бу сочларингдан
Кулганингда жиловланган ширин кулгичлариндан
Нақадар беғуборимсан айт
Лабларинг - гулга ўхшайди
Васлингдан - ой уялади
Кўзларим ҳеч сенга тўймайди
- Artist:Benom