Sog'inar [Transliteration]
Sog'inar [Transliteration]
«Мен дилимни очмоғимдир шарт,
Мўъжизалар калити – инсон,
Ишқим қўшиқ, армоним қўшиқ,
Хонишимдан яшнасин жаҳон.
Кўнглим тўкай, сирларим сочай,
Кафтда тутай сизга юрагим.
Мен бошқача яшолмайман, йўқ,
Куйлаш – менинг ёлғиз тилагим.»
Туну куним узун,
Юрагим ҳам маҳзун,
Нега дил соғинчдан қийналар?
Ҳаётим сен учун,
Сени дея ҳар кун яшарман орзуда.
Юлдузлар, юлдузлар
Тинмасдан менга боқар.
Юрагим соғинчдан ёнар.
Бу орзули кунлар,
Бу соғинчли тунлар
Юлдузлар мени овутар, овутар.
Бу ҳижронли тунлар,
Бу соғинчли кунлар
Тинмасдан сени соғинар,
Соғинар, соғинар, соғинар...
Кўзларим йўлингда,
Бахтим ҳам қўлингда,
Асраганим сенсан қалбимда.
Бахтимсан бетакрор,
Шунга бўлдим иқрор,
Сени бу вужудимдан севаман.
Ҳар кун, ҳар кун сени соғинар дил,
Ҳар кун, ҳар кун менинг ёнимда бўл.
Ҳар зум мени соғинчли хаёллар
Қийнайди тинмай.
Ҳар кун, ҳар кун термулиб осмонга,
Ҳар кун, ҳар кун борсан юрагимда,
Ҳар зум қалбим исмингни такрорлар.
Юлдузлар, юлдузлар
Тинмасдан менга боқар,
Юрагим соғинчдан ёнар.
Бу орзули кунлар,
Бу соғинчли тунлар
Юлдузлар мени овутар, овутар.
Бу ҳижронли тунлар,
Бу соғинчли кунлар
Тинмасдан сени соғинар,
Соғинар, соғинар, соғинар...
- Artist:Shahzoda (Uzbekistan)
- Album:Bu muhabbat (2013)