Toʻrt qadam [Transliteration]
Toʻrt qadam [Transliteration]
Соғинчим - ўзинг, жоним, биласанму?
Меҳрим сенда, жоним, сезасанму?
Сени кўргим келади,
Дунёда якка ўзимники дегим келади.
Тўрт қадам қолади етишга сенга.
Тўрт қадам қолади етишга менга,
Лекин чекинамиз нега орқага?
Қўрқамизми бахтли бўлишга?
Нега ишонмайман ўзимга,
Нега ишонмайсан ўзингга?
Ахир, балки, бу тақдир,
Тақдир балки бу, ахир.
Кўз ёшларим томади тим-тим,
Қалбим эзилади, сен бўлмасанг ким,
Ким сенчалар севади мени,
Ким менчалар асрайди сени?
Унутишга интилдим сени, жоним,
Унутишга интилдинг мени, зорим.
Маъно борми, қалбимиз вайрон ахир,
Айрилиқ азоби қанчалик оғир.
Нега ишонмайман ўзимга,
Нега ишонмайсан ўзингга?
Ахир, балки, бу тақдир,
Тақдир балки бу, ахир.
Кўз ёшларим томади тим-тим,
Қалбим эзилади, сен бўлмасанг ким,
Ким сенчалар севади мени,
Ким менчалар асрайди сени?
Тўрт қадам қолади етишга сенга.
Тўрт қадам қолади етишга менга,
Лекин чекинамиз нега орқага?
Қўрқамизми бахтли бўлишга?
Нега ишонмайман ўзимга,
Нега ишонмайсан ўзингга?
Ахир, балки, бу тақдир,
Тақдир балки бу, ахир.
Кўз ёшларим томади тим-тим,
Қалбим эзилади, сен бўлмасанг ким,
Ким сенчалар севади мени,
Ким менчалар асрайди сени?
- Artist:Shahzoda (Uzbekistan)