Кўрдим [лазги] [Transliteration]
Songs
2024-12-23 21:43:12
Кўрдим [лазги] [Transliteration]
Кўрдим, неки пари келар,
келар соллона-соллона.
Ошиқ элин кўнглин олиб,
келар нозлана-нозлана.
Санинг ўзинг бир ёна,
маним ўзим бир ёна.
Ишқингда ўлар бўлдим,
бўзладим ёна-ёна.
Қоракўз, бўй, бўй, бўй!
Ширин сўз, бўй, бўй!
Камола тўлган ойдек
юзингга ўртанайми,
Қалам билан чизилган
қошингга ўртанайми?
Санинг ўзинг бир ёна,
маним ўзим бир ёна,
Ишқингда ўлар бўлдим,
бўзладим ёна-ёна.
Қоракўз, бўй, бўй, бўй!
Ширин сўз, бўй, бўй!
Ишқингда ўлар бўлдим,
хоразмлик жонона...
- Artist:Nasiba Abdullaeva