Yonimda [Transliteration]
Songs
2024-11-23 16:26:38
Yonimda [Transliteration]
Сенда хаёлим, сен сўзи болим,
Жоним, ширин сўзларинг соғиндим.
Олисга кетсанг, мани зор этсанг,
Ҳар дам расмингга қараб овундим.(Х2)
Кетмагин олис, қолдирма ёлғиз,
Жоним, бирга бўлгин ҳар онимда.
Сенсан ҳаётим, сенсан қанотим,
Билгин, кетма олис, бўл ёнимда.
Ёнимда, бўлгин доимо ёнимда,
Ёнимда ҳамиша кулгин,
Бахтингни билгин ёнимда.
Айт нима бўлди, айт нима бўлди,
Жоним айт, нега кўзларинг маъюс?
Ким хафа қилди, қалбингни тилди?
Майли, келсин мен билан юзма-юз.
Айт нега жимсан, сен ёлғизимсан,
Жоним,ёнингда мен ўзим борман.
Битта табассум, кул, майли бир зум,
Жоним, кулгуларингга хуморман.
Ёнимда, бўлгин доимо ёнимда,
Ёнимда ҳамиша кулгин,
Бахтингни билгин ёнимда. (х2)
- Artist:Ulug'bek Rahmatullayev