Yoshkikda bergan ko'ngil lyrics

Songs   2024-11-14 19:58:46

Yoshkikda bergan ko'ngil lyrics

Кўкда варрак бор эди,

Ўшанда баҳор эди.

Бир қизча менга қараб –

Кулиб турган ёр эди.

Кўкда варрак бор эди,

Ўшанда баҳор эди.

Йигитча унга қараб –

Кулишимга зор эди.

Мен сенга бир гап айтаман – ҳеч ким билмасин,

Ёшликда берган кўнгилни айро қилмасин.

Мен сенга бир гап айтаман – биров билмасин,

Ёшликда берган кўнгилни жудо қилмасин.

Қараб туриб юзига,

Бинафшадек кўзига.

Юрагимни ўшанда –

Айтолмадим ўзига.

Қаролмасдан юзига,

Боқолмасдан кўзига.

Юрагимни ўшанда –

Айтолмадим ўзига.

Н-т:

Баҳор эди ўша пайт,

Ўша дамга, гулим, қайт.

Ёқишини ўша қиз –

Айтармидинг, дилим, айт.

Баҳор эди ўша пайт,

Ўша дамга, дилим, қайт.

Ўша йигит ёқишин –

Айтармидинг, гулим, айт.

Н-т:

Ҳамон хаёл варракда,

Ҳамон баҳор юракда.

Ўша қизни ҳали ҳам –

Яхши кўрсам керак-да.

Ҳамон хаёл варракда,

Ҳамон баҳор юракда.

Ўша йигит ҳали ҳам –

Менга ёқса керак-да.

Мен сенга бир гап айтаман – ҳеч ким билмасин,

Ёшликда берган кўнгилни айро қилмасин.

Мен сенга бир гап айтаман – биров билмасин,

Ёшликда берган кўнгилни жудо қилмасин.

Ёшликда берган кўнгилни хато қилмасин.

Farhod va Shirin more
  • country:Uzbekistan
  • Languages:Uzbek
  • Genre:
  • Official site:
  • Wiki:
Farhod va Shirin Lyrics more
Excellent Songs recommendation
Popular Songs
Artists
Songs